ЗАРИПОВ

ЗАРИПОВ Зойит (1912, Тахтакупир тумани — 1981.17.5, Нукус) — кррақалпоқ актёри. Ўзбекистон халк, артисти (1969). Фаолиятини «Тонг нури» театри труппасида бошлаган (1927). 1930 й. дан Қорақалпоқ театрида. Қорақалпоқ профессионал театр санъати шаклланишида катта роль уйнаган. Салбий, ҳажвий ва гротеск роллар устаси. Ижоди ифода воситаларининг аниқлиги, фикрнинг тугаллиги, нутқ ва ҳаракатларнинг мукаммал ишланганлиги билан характерли. Энг яхши роллари: Тилмоч («Куклан ботир»), Серман («Ойгул ва Обод»), Қутим сўпи («Бердақ»), Ҳакимзода вазир («Ошиқ Ғариб»), Турман («Равшан») ва б.