ЗАРИНА

ЗАРИНА (мил. ав. 7а.) — саклар маликаси ва подшоси. Мидия давлати б-н Парфияга эгалик қилиш учун узок, муддатли урушлар олиб борган. Ниҳоят уртада сулқ шартномаси имзоланиб, Ктесийниит ёзишига кўра, ҳар икки томон абадий дўст ва ҳарбий иттифоқдош бўлишга келишган. 3. ўзининг жанговарлиги, жасурлиги, уддабуронлиги, аклзаковати, гўзал ҳусни таровати билан бошка сак аёлларидан анча устун турган. Сакларда уруш хавфи туғилган пайтда аёллар ҳам эркаклар билан бир қаторда туриб жанг қилишган. 3. саклар юртини қўшни кўчманчи қабилалар асоратидан халос этиб мамлакатни обод қилиш йўлида хайрли ишлар қилган, кўплаб шаҳарлар бунёд этган, халқ фаровон яшаган. Шунингучун 3. вафот этгач, ватандошлари унинг порлоқ хотирасини эъзозлаш мақсадида тарихда мисли йўқ мақбара қуришган. Уч бурчакли пирамида шаклидаги маҳобатли мақбаранинг ҳар бир томонининг уз. 3 стадий (1 стадий 176,6 м га тенг)га тенг бўлиб, унинг ўткир учлари кукка бўй чўзган. Мақбаранинг тепасида эса Заринанинг олтиндан ясалган улкан ҳайкалини ўрнатишиб, Заринанинг жасоратларини мадҳ этишган, унинг аждодларига нисбатан қилинган маросимлардан хам тантанавор равишда хотирасини ёдга олишган. 3. ҳақида кўплаб эпик асарлар, қисса, достон қадимдан сақланиб қолган. (мас. «Зарина ва Стриангеп»). «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти К. Моисееванинг «Заринанинг шамшири» тарихий қиссасини (С. Ҳасан таржимаси) нашр қилган (2001).

Ад.: Пьянков И. В., Средняя Азия в известиях античного историка Ктесия. Душанбе, 1975.

Фахриддин Ҳасанов.