ЗАРИФОВЛАР СУЛОЛАСИ

ЗАРИФОВЛАР СУЛОЛАСИ — ўзбек цирк санъати усталари авлоди. Янги ўзбек цирк санъатининг вужудга келишида етакчи ўрин тутган. Сулола бошлиғи Ўзбекистон халқ артисти Зарифов Карим (1890 — Тошкент — 1960.20.12) — қизиқчи, муаллақчи, от ўргатиш ва чавандозликнинг асосчиси. Фаолиятини 8 ёшидан бошлаган. 1902 й. Тошкентда ташкил этилган биринчи Узбек ярим профессионал циркнинг ёш аъзоси. Шунингдек, давлат цирк санъати ва хўжалиги («Кооператив», 1924; «Қизил шарқ», 1927), Тошкет давлат цирки (1930), цирк билим юрти (1932) ташкилотчиси. Ўзбек миллий циркини яратиш ташаббускори, мураббийси. 3. ўз фаолияти давомида анъанавий халқ циркининг бесуяк, муаллақчилик, ҳуққабозлик, қизиқчилик, чавандозлик жанрларини ривожлантирди, циркни замонавий — гумбаз ости майдонига мослади ва янги цирк санъатига асос солди. 20й. ларда цирк қизиқчилиги ва клоунада, 30й. ларда «от ўйин» ва «чавандозлик» санъатини бирлаштириб янги томоша турини яратди. «Карим қизиқ нима дейди?» номли репертуар дастури асосида рафикаси Муборак Зарифова билан янги цирк талабларига мое грим ва устбошларда ҳажв ва ҳазил мавзуларида қизиқчилик қилган, от ўйини ва эпчил чавандозликни томоша санъати даража сига кўтарди. Бу ишга ўз ўғилқизлари ва б. ёшларни жалб этди.

Зарифова Муборак (1906.6.5 — Тошкент — 1992.1.3) — ўзбек циркининг қизиқчилик — клоунада жанридаги биринчи актриса. Цирк саҳнасига илк бор 1925 й. (эркакча кийимда) чик,қан. Эри б-н биргаликда цирк қизиқчилиги жанрида ишлаб, цирк репертуарига янгилик олиб кирган. «ким кандай?», «Эшон ойим ёки тиш доктори», «Ашула ва шарпа» сингари қизиқчилик антрелари билан шуҳрат қозонган. 1929 й. дан эри ва фарзандлари (Ҳакимжон, Холида) билан чавандозлик қилиб, от устида турли мураккаб машклар бажарган.

Зарифов Ҳаким (1924.17.9, Тошкент) — ўғли. Ўзбекистон халқ артисти (1964). Тошкент давлат консерваториясини тугатган (1946). Циркда ишлаб туриб 1946—47 й. лар Тошсовет мусиқали драма театрида дирижёрлик қилган. Зарифовлар Сулоласи оила ижодий анъанасини ривожлантирган ва профессионаллик даражасини юксалтирган, ўзбек циркининг жаҳоншумул довруғини мустаҳкамлаган ижодкорлардан. Отаси яратган цирк чавандозлиги мактабининг давомчиси ва раҳбари. Ўғилқизлари ва набираларини ҳам шу йўлда тарбиялади. Ўз фаолияти давомида ўзбек цирк чавандозлигини ўта қалтис ва мураккаб хаттиҳаракатлар, гўзал туе ва мусиқий жилолар билан бойитди. Бу жилоларда эпчиллик, ишонч, шижоат, завқушавқ уйғунлашиб кетган. Узбек цирки чавандозлиги мактабининг ҳозирги мураббийси сифатида фарзандлари, шогирдлари билан мазкур цирк санъати мактаби истикболини таъминлаган.

Зарифова Холида (1927.27.2, Тошкент) — қизи. Биринчилар қатори иш бошлаган ўзбек цирки аёл санъаткорларидан. Узбекистонда хизмат кўрсатган артист (1953). Уз ижодини 1937 й. дан бошлаган. 1938 й. дан от устида мураккаб машклар ижро эта бошлаган. 40й. лардан эса «Чавандозлар» дастурининг курки сифатида танилган ва ўргатилган от устида мураккаб машкларга ўзбек миллий рақсини уйғунлаштириб махсус томоша ижод этган, йиллар давомида раке мураккаблиги, гўзаллигини такомиллаштира борган. Кейинги йилларда «кузбойлағич» жанрини ҳам узлаштириб томоша кўрсатди. «Дўстлик» ордени (1998) билан тадирланган.

Зарифова Гавҳар Ҳаким қизи (1949.12.1, Тошкент) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1980). Тошкент давлат санъат интини тугатган (1982). Зарифовлар сулоласилар чавандозлик мактабининг мураккаб анъаналарини ўзлаштирган. Унинг отда чопиши, хаттиҳаракатлари эпкини ниҳоятда баланд бўлиб, югураётган отнинг қорнидан ўтиб, яна эгар устига чиқади, сўнг от бўйнига осилиб айланади ва яна эгар устида тик туриб мураккаб машқлар бажаради. Ҳаракатларидаги бесуякка хос майин эгилувчанлик ва тезкорлик факат унинг ижодига хос.

Зарифов Анвар Ҳаким ўғли (1956.9.6, Тошкент) — цирк чавандози. Елдек учиб бораётган от эгаридан бош билан сирғалиб отнинг қорнидан ўтиб эгарга ўтиради, сўнгра чап оёғи узангида бўлиб, ўзини даст пастга ташлаб, боши, кифти ва икки қўли билан ерда судралиб бориб, яна эгарга ўтиради. Кифти ва қўлларига тиралиб, оёқларини осмонга тик кўтаради. Зарифовлар сулоласилар анъаналарини келажак авлодга етказишда сулоланинг ишончли вакили. Г. ва А. Зарифовларнинг онаси Нина Зарифова (1924.29.11, Иваново вилояти) — цирк артисти, чавандоз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1969). Холида Зарифованинг фарзандлари Регина Зарифова (1949.10.11, Тошкент), Ойдин Тошканбоева (1953.30.10, Тошкент), Карима Фахриддинова (1960.12.1, Тошкент), Улуғбек Зарифов (1968.12.1, Тошкент)лар ҳам чавандозлик, дорбозлик, ҳайвон ва паррандалар ўргатиш ва ўйнатиш, қизиқчилик жанрларида ижод қиладилар. Бу фарзандларнинг отаси Фахриддин Шарифбоев (1928.11.5 Тошкент 1997.4.3) ҳам цирқда чавандоз бўлган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1969). Гавҳар Зарифованинг фарзандлари Карима Зарифова (1982.5.2, Москва), ўғли Эркин Зарифов (1983.9.11, Москва) Зарифовлар сулоласилар сулоласининг тўртинчи авлодига мансубдир. Карима циркда ўта мураккаб ҳисобланган бесуяк («Каучук») жанрининг тенги йўқ юлдузи сифатида 1994 й. да Монте Карлода ўтказилган цирк санъати ёш истеъдодларининг жаҳон кўриги совриндори, Парижда ўтказилган (1995) «Келажак циркининг юлдузлари» жаҳон фестивалининг ғолиби сифатида олтин медалга сазовор бўлди. Укаси Эркин ҳаво гимнастикаси жанри ижрочиси.

Тошпўлат Турсунов.