ЗАРИФ МИСКАР

ЗАРИФ МИСКАР (1800, Бухоро ?) — атоқли қўғирчоқбоз. Ёшлигида раққослик қилган, кейинроқ сурнайчи (меҳтар) сифатида қўғирчоқбозлар билан томоша кўрсатган, баъзан масхарабозлик ҳам қилган. Тахм. 19а. нинг ўрталарида Ўрдага ишга таклиф этилиб, Бухоро амири саройидаги қуғирчоқбозлар ҳамда раққослар тўпларига раҳбарлик қилган. Ип билан ўйнатиладиган «Чодир хаёл» қуғирчоқ театри устаси сифатида танилган. Айниқса «Саркардалар» томошаси катта муваффақият қозонган. Машҳур қўғирчоқбоз Дониёр қўғирчоқбоз ҳам Зариф мискарнинг шогирди.