ЗАРГАРТОҒ

ЗАРГАРТОҒ (Ҳаётбоши тоғи) — Шим. Нурота тизмасидаги тоғ. Самарқанд ва Жиззах вилоятлари чегарасида жойлашган. Уз. 15 км. Марказий қисмининг бал. 2000 м дан зиёд. Энг баланд жойи — 2169 м. 3. — Нурота тизмасининг энг баланд қисми. Яланғоч қоялардан иборат тоғ массиви карбоннинг гранит ва гранодиоритларидан тузилган. Эрозия шакллари кенг ривожланган, сойлар чуқур (400—700 м) даралар қосил қилган. Заргартоғда гумусга бой жигарранг тупроқлар тарқалган, уларда бошокли ўтлар, тоғ ксерофитлари ва барг тўқувчи буталар ўсади.