ЗАРГАРТЕПА

ЗАРГАРТЕПА — археологик ёдгорлик, қаср харобаси (7—10 а. лар). Самарқанд ш. нинг шарқий қисмида, Саттепа мавзесида. 1936 й. Ўзбекистон давлат тарих музейи экспедицияси топиб ўрганган, 1986—87 й. ларда эса Археология интининг Самарқанд отряди у ерда қазиш ишлари олиб борган. 3. эни 10 м, бал. 9 м келадиган тепаликдан иборат бўлиб, у казиб очилганда пахса супа, шатранж хоналари тартибида беш қатор қилиб ўрнатилган эҳромсимон устунлар бўлаклари, пахса ва хом ғиштдан қурилган девор қолдиқлари, сопол идиш синиқлари, тангалар (7—8 ва 10а. лар) топилган.