ЗАРГАРЛИК

ЗАРГАРЛИК — бадиий ҳунармандлик сохаси; олтин, кумуш, мис, қалай каби рангли металлардан зебзийнат буюмлари (тақинчоқлар), безак буюмлари ясаш касби. Заргарлар безак буюмлари тайёрлашда қуйиш, болғалаб (зарб бериб) ясаш, ҳаллаш (олтин ва кумуш суви юритиш), ўйиб ёки бўрттириб нақш ясаш, босма, зиғирак, совоткори, қолипаки, шабака каби усуллардан кенг фойдаланади. Қимматбаҳо тошлар (гавҳар, феруза, дур, ҳацик ва б.)га ишлов бериб, 3. буюмлари (баргак, бибишак, билагузук, бозубанд, бозгардон, болдок, булоқи, бўйинтумор, гажак, дуотузи, жевак, жиға, заркокил, зебигар Алишер Навоийнинг «Хамса» асарига ишланган зарварақ (Ҳирот, 1492—93 й. лар; хаттот Султонали Машҳадий, музаҳҳиб Мавлоно Ёрий. Санкт-Петербург Давлат халқ кутубхонаси қўлёзмалар фондида сақланади).

Заргарлик: тиллақош (Тошкент, 1880 й.); Далварзинтепадан топилган бўйин тақинчоғи (пектораль, мил. ав. 1а.) дон, зулф, исирға, кокил, ойболдоқ, осматузи, санчок, тавқ, тилла баргак, тилла тузи, тиллақош, турунж, узук, шокила, қашқарболдоқ, ҳалқа каби) яратилган.

Археологик топилмалар 3. қадимдан мавжудлигини кўрсатади. Қад. Миср, Юнонистон, Эрон, Хитой заргарлари 3. буюмлари тайёрлашда маржон, нефрит, каҳрабо ва б. дан кенг фойдаланган. Европада, айниқса, роман ва готика даврида (12—15 а. лар) 3. санъати юксак поғонага кўтарилган, Заргарликнинг янги усул ва услублари вужудга келган. ЎзРнинг кўпгина музейларида сакланаётган топилмалар республика ҳудудида (ЮнонБақтрия подшолиги, мил. ав. 3—2а. ; Қад. Хоразм, асосан, мил. ав. 1минг йиллик ўрталаридан мил. 8а. гача) 3. ривож топганини кўрсатади. Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз ва б. шаҳарларда 3. ривожланган. 19а. охири 20а. бошида ўзига хос ишланиши, шакли, безаклари, хусусиятлари билан бирбиридан фарқ қилган хилмахил 3. буюмлари кенг тарқалган, зийнат буюмлари тўпламлари вужудга келган. Асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган 3. санъати 20 а. бошларида инкирозга юз тутди, халқ усталарининг сони қисқара бошлади. Усталарга қимматбаҳо хом ашёлардан фойдаланишга йўл қўйилмади. 3. фкаларида ижод қилган устазаргарлар иш жараёнида астасекинлик билан мавжуд анъаналардан йироқлаша бордилар. Натижада улар томонидан ишлаб чиқарилган буюмларнинг шаклишамойили ўзгариб «эклектик» манзарани юзага келтирди ва баъзи анъаналарни буткул йўқолишига олиб кедди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг 3. санъати жонланди. Қимматбаҳо металл материаллардан фойдаланишга имкон яратилди.

Ижод қилаётган усталар, асосан, 2 йўналишда: маҳаллий 3. (унутилиб бораётган анъаналарни қайта тиклаш) ва анъанавий замонавий услубда 3. буюмлари яратиш устида ижод қилмоқдалар. Анъанавий 3. буюмлари — туморлар, исирғалардан «уч кўзача», «ой болдоқ», «ер бидор», «қашқарболдоқ» ва б. яратилди. Усталардан Дадамуҳамедовлар сулоласи, Г. Йўлдошева, Р. Мухаметшин, М. Нозирхонов, Ш. Низомов, И. Олимов, Г. Тошева ва бошқалар 3. анъаналарини ўрганиш, ривожлантириш ва янги йўналишларни кашф этиш борасида қатор ишларни амалга оширдилар. Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва бошқа 3. мактабларнинг айрим чизгилари бирбирига уйгунлаштирилиб, янги замонавий 3. буюмлари яратилмоқда. А. Улумбекованинг «Аёл» (1998), «Африка» (1999), «Балиқча» (1999); Э. Гостевнинг «Парвоз» (1998) асарлари, Р. Мухаметшин ижодий намуналари («Ҳаёт дарахти», 1993; Билагузуклар: илон шаклидаги билагузук (Бақтрия, мил. ав. 3а.); соатли билагузук (20а.).

«Тоғ ирмоғи», 2001) ўзининг безакдорлиги, тасвирининг нозиклиги ҳамда халқ санъатининг мумтоз намуналари асосида яратилиши билан фарқланади. Ҳоз. кунда уста — заргарлар билан бир қаторда бир неча бирлашмалар — «Фонон» ва «Кумуш» бирлашмаси, «Hyp» давлат 3. маркази, «Мусаввир», «Устазода» каби марказлар ҳам ички бозорни 3. буюмлари билан тўлдирмоқда. Ўзбекистон БА нинг ташаббуси билан Тошкентда 2001 й. апр. да «Заргарлик — 2000», 2002 й. апр. да «Заргарлик — 2002» халқаро кўргазмалари намойиши ўтказилди. Ушбу кўргазмада кўпгина давлатларнинг заргар усталари ўз асарлари билан қатнашди (яна қ. Заргарлик саноати);

2) бозорда заргар усталарнинг дўконлари жойлашган раста ёки маҳалла. Ад.: Фахретдинова Д. А., Ювелирное искусство Узбекистана, Т., 1988.