ЗАРҒАЛДОҚ

ЗАРҒАЛДОҚ — Ўзбекистонга баҳорда келиб, кузда қишлаш учун Ҳиндистонга кетади. 3., одатда, тоғ ўрмонларида, баъзан тўқай ва воҳаларда ҳаёт кечиради. Дарахт шохларига уя солади. Май охирида 3 — 4 та тухум қўяди. Тухумдан 14—15 кундан кейин жиш жўжа чиқади. 18—19 кундан сўнг жўжалар учирма бўлади. 3. қурт ва қўнғизлар билан озиқланади. Боғ ва ўрмон зараркунандаларини қириб, фойда келтиради.