ЗАРЕТДИНОВ

ЗАРЕТДИНОВ Курбанбай (1953.25.2, Кегейли тумани) — қорақалпоқ дирижёри ва композитори. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2000). Тошкент консерваториясининг хор дирижёрлиги фтини тугатган (1975). Нукус санъат билим юртида ўқитувчи ва директор муовини (1975—81), Қорақалпоқ давлат филармониясининг симфоник оркестрида дирижёр, бош дирижёр ва бадиий раҳбар (1981—89), Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида бош хормейстер (1989 й. дан), Қорақалпоқ ун-тининг «Мусиқий таълим ва тарбия» кафедраси мудири (1999 й. дан). Мусиқали образни ҳар томонлама очиб беришда симфоник оркестр имкониятларидан унумли фойдалана олиш, шунингдек оркестр чолғуларининг рангбаранг товуш оҳангларини қаҳрамоннинг ҳаракат ҳолатига мое келтира олиш дирижёрлик услубига хос. Композитор сифатида «Туғилган жой», «Азамат ва мен», «Умрим», «Тоғасининг қизи» каби қўшиқ ва хор асарларини яратган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1997).