ЗАРДУШТ

ЗАРДУШТ, Заратуштра (Авесто тили бўйича) , Зороастр (юн.) (мил. ав. тахм. 618, Хоразм — мил. ав. 554, Балх) — зардуштийлик асосчиси; Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эрон халкларининг биринчи воизи, шоир, дин пешвоси; пайғамбар. 3. Спитама уруғининг раиси Пурушасп хонадонида туғилган. Онасининг номи Дуғдова. 3. 15 ёшгача замонасининг донишманди Барзин Курас қўлида диний қонунлар, табиатшунослик, воизлик, каломи бадиъ фанлари бўйича таълим олади, ҳарбий хунарларни эгаллайди. 16 ёшида Турон — Эрон жангида иштирок этади. Ўз қавм ва қабилалари пешқадам вакилларининг кўпхудолик удумларига қарши ҳаракатига қўшилди ва 19 ёшида якка тангрини кашф этиш умидида Саблон тоғига чиқиб кетади. 20 й. ғорда яшайди. Ривоятларга кўра, 3. наврўз кунларининг бирида коҳинлар бошчилигида муқаддас ичимлик — «Ҳум» тайёрлашга киришган. Эрта тонгда у дарёдан сув олиш учун қирғоққа тушган. Сув олиб бўлгач, кўзига қирғокда турган порлоқ хилқат — «Воҳумана» кўринади ва унинг сеҳрли нурига эргашади. Ниҳоят, у эзгу ва улуғ худо Аҳурамазда ҳузурига боради. Аҳурамазда ўзининг бутун борлиқни яратган худо экани ҳақидаги хабарни билдириш учун одамлар орасидан Зардуштни танлаганини айтади (бу вақтда у 40 ёшга тўлган эди). Шу кундан бошлаб 3. зардуштийлик динининг пайғамбарига айланади. «Гатлар» деб аталган, қўшиқ қилиб айтишга мўлжалланган шеърлар яратади. Сўнгра шаҳару қишлоқ кезиб, якка тангри ғоясини тарғиб этади, тарафдорлар орттиради. Бундан хавфсираган Турон шоҳи Аржасп З. ни дорга осиш ҳақида фармон чиқаради. 3. 300 маслакдоши билан Балхга, сўнг Сейистонга қочиб кетади. Шим. Эронда зардуштийлик динига асос солади. 3. Эрон шоҳи Гуштасп қабулида бўлиб, уни ва донишманд вазири Жомаспни якка тангри Аҳурамазда ҳақидаги таълимотига ишонтиради. Шундан сўнг, Гуштасп фармонига кўра, Эрон худудида зардуштийлик дини жорий этилади. Буни эшитган Аржасп Гуштаспга Зардуштни ҳибсга олиб хузурига жўнатиш ҳақида талаб-нома юборади. Гуштасп бу талаб-ни рад этади. Аржасп 300 минг лашкар билан Эронга ҳужум қилиб, Балх, Сейистон, Бехруз ш. ларини вайрон қилади. Гуштаспнинг 4 ўғлини жангда ўлдиради, кексайиб қолган отаси Лухраспни қатл этиб, Гуштаспнинг ўғли Исфандиёрни зиндонбанд қилиб, кўп ўлжа билан қайтади. Аржаспнинг иккинчи ҳужуми пайтида зиндондан қочган Исфандиёр мудофаа жангларини яхши уюштириб, ғанимларни тормор этади. Натижада туронликлар ҳам зардуштийлик динини қабул қиладилар. Гуштасп фармонига кўра, шаҳар ва қишлокларда янги ибодатхона — оташкадалар қурила бошланади. 3. Балхда қурилган шундай оташкаданинг очилишида иштирок этади ва ибодат пайтида кўпхудолик тарафдори Братарвахш томонидан чавокдаб ўлдирилади. Зардуштнинг Иставатр, Уруватр, Пуручитра исмли ўғиллари, Фрини, Трини, Пуручисто исмли қизлари бўлган. 3. ўз таълимотини — Авестоаа. баён этади. Тилшунослик маълумотлари ва китоб мазмуни Авестонинг фақат айрим қисми тахм. бир вақтда ёзилганлигини кўрсатади.

Ад.: Мокавельский А. О., Авеста, Баку, 1960; Мэри Бойс, Зороастрийцы, М., 1988; Ҳомидов Ҳ., «Шоҳнома»нинг шуҳрати, Т., 1991.

Ҳамиджон Ҳомидий.