ЗАРЧОПОН

ЗАРЧОПОН — қовуннинг ўртапишар нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик и. т. институтида Ширали ва маҳаллий Чўгари навларини дурагайлаб яратилган (1986; Р. Ҳакимов, А. С. Шчукина). Шакли чўзиқ ёки тухумсимон. Оғирлиги 2,8 — 3,4 кг. Сирти сал тилимтилим, туей оч сариқ, тўрлари тўқяшил. Пўсти ўртача, қаттиқ, эти пуштиранг, ширин, асал ҳиди келади. Таркибида 15% қуруқ модда мавжуд. Уруғи ўртача, сарғиш, уруғидан униб чиққанидан кейин биринчи ҳосили 77—93 кунда пишади. 1990 й. дан республиканинг барча вилоятларида р-нлаштирилган. Ҳосилдорлиги 20—25 т/га.