ЗАРБУЛМАСАЛ

ЗАРБУЛМАСАЛ — мақол, матал ва рамзли ҳикоя асосида яратилган таълимий ҳикоялар. Зарбулмасалда муайян ҳикоялар таркибида, уларнинг хулосаси сифатида маталлар келтирилади. Баъзан масал, маталларнинг мазмуни асосида хикоялар яратилади. Бундай ҳикоялар кўпинча панднасиҳат маъносида бўлиб, маълум ғояни ёритиш учун хизмат қилади. Зарбулмасалда мажозий маъно, киноя, рамз етакчи бадиий восита сифатида қўлланилади. «Калила ва Димна», «Марзбоннома», «Синдбоднома», «Қобуснома» ва Саъдий Шерозийнинг «Гулистон»и, Муҳаммад Али Ҳабалийнинг «Жоме уттамсил» асари Зарбулмасалга мисол бўлади. Гулханий ва Рожийнинг «Зарбулмасал» лари, Зарбулмасалнинг мукаммал намуналари ҳисобланади.