ЗАРБИЙ ТЎЛҚИН

ЗАРБИЙ ТЎЛҚИН — товуш тезлиги дан катта тезликка эга жиемнинг ёки зичлиги, босими ва траси кескин юқори бўлган муҳит қатламининг ҳаракати таъсирида муҳитда пайдо бўладиган тўлқин. Портлаш ва детонация натижасида жисмлар ёки жисм қатламлари товуш тезлигидан катта тезликда ҳаракатланганда, лазер (ёки электрон) нури фокусида ва ҳ. к. да ҳосил бўлади. 3. т. натижасида моддаларнинг зичлиги, босими ва траси кескин ошиб кетади. 3. т. фронти орқасидан атмосфера босимидан катта босимли сиқилган хаво (сув, тупроқ) қатлами, булар оркасидан эса атмосфера босимидан кичик босимли сийрак ҳаво (сув, тупроқ) қатлами ҳаракатланади. 3. т. сиқилган ҳаво қатламидан тезроқ силжийди, вақт ўтиши билан 3. т. ҳаракати сусаяди, бир оздан сўнг тезлиги товуш тўлқини тезлигига бараварлашади. Атом бомбаси портлаганда ҳосил бўладиган 3. т. бундай қуролнинг асосий шикастловчи омили ҳисобланади. Мае, тротил эквивалента 20 минг т бўлган бомба портлаганда ҳосил бўладиган 3. т. 4 км наридаги биноларни вайрон қилиши, жанговар техникани йўқ қилиши ёки ишдан чиқариши мумкин. Бундай 3. т. 1,5 км наридаги кишилар ва ҳайвонларни ҳам шикастлайди. Оддий ҳимоя воситалари (окоплар, блиндажлар, ўрмонлар) 3. т. таъсирини анча камайтиради.