ЗАРБДОР

ЗАРБДОР — Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги шаҳарча (1992 й. дан), Зарбдор туманининг маркази. Туманнинг жан. да жойлашган. Т. й. станцияси. Вилоят маркази — Жиззах ш. дан 30 км шарқда. Аҳолиси 9 минг киши (2001). Зарбдорда туман ҳокимияти биноси, ун кти, пахта тозалаш зди, автокорхоналар, деҳқон бозори, маиший хизмат ва савдо шохобчалари, маданият саройи, клублар, 2 умумий таълим мактаби, касбҳунар лицейи, стадион ва б. бор. Шаҳарча муҳим автотранспорт йўллари ёқасида жойлашган. Вилоят маркази ва б. аҳоли пунктлари билан автомобиль йўли орқали боғланган.