ЗАРБДОР ТУМАНИ

ЗАРБДОР ТУМАНИ — Жиззах вилоятидаги туман. 1979 й. 4 дек. да ташкил этилган. Шим. шарқца Сирдарё вилояти, гарбда Жиззах тумани, шаркда Янгиобод тумани, жан. да Зомин тумани билан чегарадош. Майд. 0,51 минг км2. Аҳолиси 45,7 минг киши (2000). 3. т. да 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Адиробод, Андижон, Лалмикор, Шарқ Юлдузи, Янгикент) ва 2 шаҳарча (Бўстон, Зарбдор) бор. Маркази — Зарбдор шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудуди Мирзачўлнинг жан. да жойлашган. Рельефи асосан текисликдан иборат. Иклими кескин континентал. Янв. нинг ўртача траси —4°, —6°, июлники 28—30°. Йилига 300 — 350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 205—210 кун. Тупроғи бўз, қўнғир тупроқ. Ер ости сувлари юза, шўр. Туман ҳудудида каналлари бор. Оқова шўр сувларни қочириш учун ариқ ва зовурлар қазилган. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шўра, шувоқ, қўнғирбош, қиёқ, қамиш, юлғун, оқбош, итузум, тол, жийда ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, чиябўри, каламуш, тошбақа, илон, калтакесак, ёввойи паррандалардан ўрдак, тустовуқ, қирғовул, калхат, чуғурчиқ, қарға, сўфитўрғай, майна яшайди. Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус, украин, қирғиз, туркман, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 89 киши тўғри келади. Қишлоқ аҳолиси 27,8 минг киши, шаҳарликлар 17,9 минг киши.

Хўжалиги. Қ. х. да пахтачилик, ғаллачилик асосий ўринни эгаллайди. 13 та ширкат хўжалиги мавжуд. Жами қ. х. ерлари 34,5 минг га, шу жумладан суғориладиган ерлар 32,8 минг га, лалми ерлар 430 га. Тумандаги барча тоифадаги хўжаликларда 12 мингдан зиёд қорамол, 14 мингдан ортиқ қўйэчки, 370 тача от бор. 325 деҳқон хўжалиги бўлиб, 13,7 минг га ер ажратилган. Туманда Зарбдор ун кти, 20 кичик, 20 хусусий корхона, 4 савдо ташкилоти, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.

Туманда 12 умумий таълим мактаби (12,4 минг ўқувчи), «Оқбулоқ» фольклор этн. гуруҳи, 230 ўринли касалхона, 8 қишлоқ врачлик амбулаторияси, қишлоқ врачлик пункти, 8 фельдшеракушерлик пункти, 2 поликлиника, 8 дорихона бор. Зарбдор—Гулистон, Зарбдор—Тошкент, Зарбдор—Самарқанд ва б. йўналишлар бўйича шаҳарлараро автобус ва такси қатнови йўлга қўйилган. «Зарбдор» туман газ. 1000 нусхада нашр этилади.