ЗАРБАНДТОҒ

ЗАРБАНДТОҒ — Нурота тоғ системасидаги Оқтоғнинг ён тизмаси, Оқтепасойдан ғарбда. Уз. 10 км, энг баланд жойи Зарбанд қишлоғи яқинида (1280 м). 3. палеозой ётқизиклари, асосан, сланецлардан таркиб топган, рельефи асосан текис. Типик ва тўқ бўз тупроқ кенг тарқалган. Эфемер ва эфемероид ўсимликлар ўсади. Зарбандтоғдан хўжалиқда яйлов сифатида фойдаланилади.