ЗАРАНГДОШЛАР

ЗАРАНГДОШЛАР (Асегасеае) — икки уруғпаллалилар синфига мунсуб, барглари тўкилувчи, доим яшил дарахт ва бутали ўсимликлар оиласи. Икки туркумни ўз ичига олади. Барглари қарамақарши жойлашган, панжасимон бўлмали ёки патсимон мураккаб. Гуллари тўғри. Меваси қуруқ, қўш қанотчали ва икки уруғли. 3. оиласи 121 турдан иборат, шундан 120 тури заранг туркумига мансуб. Битта турдан иборат иккинчи туркум (диптерония) Марказий Хитойда тарқалган.