ЗАРАНГ

ЗАРАНГ (Acer L.) — зарангдошлар оиласининг бир туркуми. Барги карамақарши жойлашган, текис қиррали, патсимон мураккаб; гули шингил, сарғишкўкимтир, актиноморф. Меваси қуруқ, қўшқанотли, икки уруғли, Европа, Осиё, Шим. Африка, Шим. Ва Заранг: 1 — тўпгули; 2—меваси; 3—барги. Марказий Америка ва б. ерларда 120 га яқин тури бор. Узбекистонда 14 тури усади, шундан 9 тури парк ва хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Иккита ёввойи тури — А. turkestanicum Pax ва A. semenovii Rgl. Et Herd Узбекистонда кенг тарқалган бўлиб, тоғларда 2000 м гача баландликда ҳам ўсади. 3. чўл ва адирларни кўкаламзорлаштириш мақсадида кўплаб экилади. Ёғочи дурадгорликда ишлатилади.