ЗАРАФШОН ТРАКТИ

ЗАРАФШОН ТРАКТИ — Ўзбекистондаги йирик автомобиль йўли, Самарқанд — Ашхобод автомобиль йўлининг бир қисми. Зарафшон водийсининг асосий транспорт магистрали. Самарқанд—Каттақўрғон—Навоий—Бухоро—Қоракўл—Олот—Туркманистон чегараси йўналишида ўтади. 1933—37 й. ларда қурилган. 1965 й. дан қора қоришмали қоплама ётқизилган. Умумий уз. 365 км, унинг 62 км цементбетонли, 289 км асфальтбетон ва 14 км қора қопламали. Йўлнинг 297 км I тоифага, 57 км II тоифага, 11 км III тоифага киритилган. Йўлда 2098 м узунликдаги 62 кўприк, 14578 м узунликдаги 668 дона кувур иншоотлари бор. 3. т. орқали халқ хўжалигининг барча турдаги юклари ва йўловчилар ташилади. Қатнов жадаллиги суткасига 10—15 минг автомобилга етади.