ЗАРАФШОН ОКРУГИ

ЗАРАФШОН ОКРУГИ — Туркистон генералгубернаторлиги таркибига кирган тарихий округ (1868—1886). Самарқанд Россия томонидан босиб олингач (1868), Самарқанд ва Каттақўрғон бекликлари бирлаштирилиши натижасида тузилган. Кейинчалик 3. о. га Панжикент ва Зарафшон водийси шим. даги тоғли рнлар қўшилган. 3. о. ни бошқариш генералгубернатор К. П. фон Кауфман томонидан тасдикданган «Муваққат низом» асосида амалга оширилган. 1886 й. 12 июнда «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида Низом»нинг қабул қилиниши б-н 3. о. Самарқанд вилояти (области)га айлантирилган.