ЗАРАФШОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ

ЗАРАФШОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ — Самарқанд вилояти (Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғи) ҳудудидаги қўриқхона. 1975 й. даташкил қилинган. Қўриқхона майд. 2352 га, шу жумладан ўрмонзорлар билан қопланган майд. 868 га. Самарқанд ш. дан 5 км жанубишарқда жойлашган. Қўриқхона ҳудуди дарё соҳили бўйлаб эни 150 м дан 1400 м гача бўлган 35 км масофага чўзилган. Асосий вазифаси — тўқай ўсимликлари ва ҳайвонот оламига мансуб табиий муҳитни, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар генофондини сақлаш, ўрганиш ҳамда тиклашдан иборат. Қўриқхона иқлим шароитлари континентал субтропикларга хос. Ҳаво ҳарорати ёзда +4Г га етади, қишда —27° гача пасаяди. Ўртача йиллик ёғин миқдори 100—400 мм. Ўсимлик дунёси терак, тол, жийда, чаканда каби дарахт, бута ва ўт тўқайзорлардан иборат. Қўриқхона ҳудудида ўсимликларнинг 266, қушларнинг 172, баликларнинг 8 тури учрайди. Қўриқхонада зарафшон қирғовули муҳофаза қилинади ва уни катакларда боқиб кўпайтириш масалалари ўрганилган. 1996 й. дан қўриқхонада Бадайтўқай ва Қизилқум қўриқхоналаридан келтирилган 6 бош бухоро буғуси (хонгул)ни иқлимлаштириш бўйича ишлар олиб борилади. 1998 й. да улардан биринчи насл олинди ва бу ноёб ҳайвонни кўпайтириш ишлари давом этмоқда. Борис Дьякин.