ЗАРАФШОН

ЗАРАФШОН — эртапишар серҳосил картошка нави. Самарқанд кишлок хўжалиги интида жаҳон коллекциясидан К5 ва К6234 навларини чатиштириш йўли билан яратилган (Д. Т. Абдукаримов, 1981). 1985 й. дан Узбекистоннинг барча вилоятларида рнлаштирилган. Тупининг баландлиги ўртача, кучли шохлайди. Барг ёстиғи, томири ва ўзаги тўқ яшил, барг бўлмалари тор ва узун. Гули оч қизил, бинафша, учи оқ. Чангдони сариқ. Картошкаси тухумсимон, узун, оч сарик, туганак пўстлоғи силлиқ. Кўзчалари жуда кўп, эти оч сариқ. Туганакларининг ўртача оғирлиги 80—90 г. Турли касалликлар, жумладан, вирусли касалликларга, нематодаларга чидамли. Майсалари кўкариб чиққанидан кейин 100—130 кунда етилади, таркибида 15,3% крахмал бор. Ҳосилдорлиги 15—17 т/га боради. Яхши сакланади, мазаси яхши.