ЗАПОРОЖЬЕ ВИЛОЯТИ

ЗАПОРОЖЬЕ ВИЛОЯТИ — Украинадаги вилоят. 1939 й. 10 янв. да ташкил этилган. Майд. 27,2 минг км2. Ахрлиси 2059,2 минг киши. (1997), асосан, украинлар, шунингдек, рус, болгар ва б. яшайди. 18 рн, 13 шаҳар, 20 шаҳарча бор. Маркази — Запорожье ш. 3. в. ер юзаси бир оз ўрқир текислик. Жан. да Кора денгиз бўйи пасттекислигига қўшилиб кетади. Жан. шарқида Азов бўйи қирлари (200—220 м) жойлашган. Иқлими мўътадил континентал. Ёзи иссиқ (июлнинг ўртача траси 22 дан 24° гача), киши унчалик совуқ эмас, қор кам ёғади (янв. нинг ўртача траси —4 дан —5° гача). Йилига 300 — 450 мм ёғин ёғади. Вегетация даври 210 кун. Асосий дарёси — Днепр. Тупроғи унумдор, асосан, қоратупроқ. 3. в. дашт зонасида. Дашт ўсимликлари жар ва сойликларда сақланиб қолган. Ўрмон ва бутазорлар вилоят майдонининг 3,4% ни ташкил этади. Тулки, малла қуён, бўри; қушлардан бедана, ёввойи ўрдак, дашт ва дала тўрғайлари яшайди.3. в. да қора ва рангли металлургия етакчи ўринда. Электроэнергетикасининг асосини Днепрогэс, Запорожье ГРЭС ва иссиқлик электр станциялари ташкил этади. «Днепроспецсталь», «Запорожсталь» электрометаллургия здлари, Запорожье титанмагний кти, алюминий, электрод, ферроқотишма здлари ва Запорожье утга чидамли зди бор. Белозёрск темир руда кони асосида кон казиш саноати (Запорожье темир руда кти) ривожланган. Машинасозлик саноати («Запорожтрансформатормотор» зди, юқори вольтли аппаратуралар, кабель здлари, «АвтоЗАЗ» мотор, автогидроагрегат ва «Автоцветмет», «Преобразователь», электроаппарат здлари мавжуд. Бердянск ўриш машиналари, Токмак дизельсозлик и. ч. бирлашмалари, Запорожье абразив кти, Бердянск йўл машиналари зди, «Бытмаш», станоксозлик, Орехов қ. х. машинасозлиги здлари) кенг ривож топган. Киме ва нефть кимёси муҳим ўрин эгаллайди. Уйсозлик кти, ғиштчерепица, девор блоклари здлари бор. Озиқовқат саноатида ун, ёғмой, гўшт, консерва, балиқ, сут ва енгил саноатда тикувчилик, пойабзал, трикотаж, кўнчарм тармоқлари ҳам ривожланган. 3. в. ғаллачилик ва гўштсут етиштиришга ихтисослашган муҳим рн. Асосий экинлари: кузги буғдой, бахррги арпа, кунгабоқар. Суғориладиган ерларда сабзавотчилик билан шуғулланилади. Боғдорчилик (гилос, олча, ўрик, олхўри, олма, нок ва б.), токчилик ривожланган. Чорвачиликда гўштсут чорвачилиги етакчи ўринда. Чўчқачилик ва паррандачилик тараққий этган. Корамол, майин жунли қўй боқилади. Азов денгизида балиқ овланади. Транспорт йўллари зич. Аэропорт бор. 7 олий ўқув юрти, 800 дан зиёд жамоат кутубхонаси, 3 театр, 70 дан ортиқ музей мавжуд.