ЗАПАШЧИКОВА Лилия Ивановна

ЗАПАШЧИКОВА Лилия Ивановна (1938.28.3, Қўқон) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). ТошДУнинг филол. фтини тугатган (1960). 1960 й. дан Қўқон ш. даги 4-мактабда гуруҳ, сўнг бошланғич синф ўқитувчиси, 1966 й. дан Тошкентдаги тўқимачилар маданият саройида кутубхоначи, болалар сектори педагоги, 1974—97 й. ларда Яккасарой туманидаги 89мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 3. дарсларни юқори услубий даражада ўтган ва ноанъанавий дарс усуллари (мунозара, семинар, адабий баҳс, адабий матнни бадиий таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш)дан унумли фойдаланган.