ЗАНЖИРА

ЗАНЖИРА — нақш тури; турлитуман шакллар бирбирига уланиб, узлуксиз такрорланишидан ҳосил қилинадиган ҳошия нақш. Нақш мужассамотида кўпинча доира атрофига ёки икки чизиқ орасига ишланади. Ислимий 3. ва ҳандисий 3. тури бор. Ганч, ёғоч, металл, тош ўймакорлигида, каштадўзлик, зардўзлик, заргарлик, наққошлик ва б. да кенг фойдаланилади.