ЗАНЖИР

ЗАНЖИР — 1) биринкетин бирик тирилган металл ҳалқалардан тайёрланадиган эгилувчан буюм. Қадимдан хўжаликда, заргарликда ишлатиб келинган;

2) машина ва иншоотларнинг кетмакет бириктирилган звенолардан иборат эгилувчан қисми. Вазифасига кўра, ҳаракатни узатувчи, юк кўтарувчи, тортувчи (юкни бир жойдан иккинчи жойга ташувчи), аррабоп (моторли арраларда), ўювчи, кесувчи (зовур қазиш, фойдали қазилма қазиб олиш машиналарида) ва б; тузилиши ҳамда ясалишига кўра, доира звеноли, пайванд ва қуймали, пластинкали, илмокли, блокли ва б. хилларга бўлинади. Ҳаракатни узатувчи 3. занжирли узатмарз. қўлланилади. Унинг втулка роликли, пластинкатишли (раем, а, б) хиллари бор. Юк кўтарувчи 3. юк кўтариш машина ва қурилмаларида ишлатилади. Унинг пластинкашарнирли, пайвандланган юмалоқ ҳалқали (раем, в, г) хиллари бўлади. Тортувчи 3. конвейер, эскалатор ва б. қўлланилади (раем, д). Кемалар якори ҳам 3. ёрдамида кўтарибтуширилади; 3) қ. Электр занжири.