ЗАНЖИБАР

ЗАНЖИБАР — Ҳинд океанидаги орол. Африканинг шарқий қирғоғи яқинида. Танзания таркибида. Майд. 1658 км2. З. нинг ер юзаси паеттекислик (энг баланд жойи 120 м); маржон оҳактошларидан ташкил топган, карст рельеф шакли кўп. Иклими экваториалмуссонли. Янв. нинг ўртача траси 28°, июлники 23°. Йиллик ёғин 1500—2000 мм. Ўрмонларнинг кўп қисми қирқилиб, ўрни бутазорга айланган, соҳилда мангра ўрмонлари, қалампирмунчоқ, кокос пальмаси плантациялари бор. Энг катта шаҳри ва порти — Занжибар. З. ни 8а. да Уммон араблари эгаллаган. 1528 — 17а. да Португалия мулки, сўнгра Уммон қўл остида бўлган. 1856—90 й. ларда мустақил султонлик (Пемба о. ва б. ороллар билан бирга), 1890—1963 й. ларда Британия протекторати, 1963—64 й. лардан мустақил.