ЗАНЖИБАР

ЗАНЖИБАР — Танзаниядаги шаҳар, Занжибар о. нинг ғарбий соҳилидаги йирик денгиз порти ва савдо маркази. Аҳолиси 375,5 минг киши (1998). 1964 й. гача Занжибар султонлигининг пойтахти бўлган. Ўша йилдан 3. Танзания орол қисмининг маъмурий маркази. Электротехника, ёғочсозлик, кимё, озиқовқат, кемасозлик саноати корхоналари бор. Шаҳарда қ. х. хом ашёсини қайта ишлайдиган корхоналар мавжуд. 3. орқали четга қалампирмунчоқ, кокос ёғи, копра чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Давлат музейи ва 3. архиви бор. Денгиз балиқчилиги муаммоларини ўрганувчи Шарқий Африка уюшмасининг қароргоҳи жойлашган.