ЗАНГПОЯ

ЗАНГПОЯ, бодиёни руми (Conium maculatium L.) — қоқидошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик. Пояси 1 — 2 м, пастки қисмида қизил холлари бор. Барглари кетмакет жойлашган, патсимон қирқилган. Гуллари оқ, майда, мураккаб соябонга тўпланган. Шим. ярим шарда тарқалган. Ўрта Осиёнинг бутазорларида ва дарё қирғоқларида, жан. да кўпроқ тоғларда учрайди. 3. заҳарли ўсимлик, таркибида кониин алкалоиди бор.