ЗАНГ КАНАЛИ

ЗАНГ КАНАЛИ — Сурхондарё вилоятидаги суғориш канали. Уз. 96 км, сув ўтказиш имконияти 85 м3/сек. Канал Арпапоя қишлоғи яқинида Сурхондарёдан сув олади. 3. к. — кадимги каналлардан бири (тахм. 9—10а. ларда қазилган), бир неча марта кайта тикланган. Ҳозирги 3. к. деярли қадимги канал ўрнида 1912 й. қайта қазилган. 30й. ларда АнгорТаллимарон, 50й. ларда Бешқўтон, Музрабод массивлари ўзлаштирилиши билан канал узайтирилди ва кенгайтирилди. Таллимарон тармоғи Музрабодсойгача узайтирилди, 1967 й. да каналнинг бош қисмида Жарқўрғон гидроузели қурилди (3. к. шу гидроузел системасига киради). 1972 й. да, Аму-Занг канали қурилгач, 3. к. Амударёдан сув ола бошлади. 3. қ. Жарқўрғон, Термиз, Музрабод туманларидаги 60 минг га яқин ерни суғоради ва Учкдзил сув омборини сув билан таъминлайди. Каналнинг 40 км га яқин қисмига бетон ётқизилган. Суғориш мавсумидан бошқа даврда канал суви Учкизил сув омборига берилади.