ЗАНДОНАЧИ

ЗАНДОНАЧИ — мураккаб гулли бадиий безакли мато. 7а. дан ипак, 10а. дан ип газлама сифатида шуҳрат қозонган. 3. жонли мавжудотлар тасвири (9а. гача), ўсимликсимон ва ҳандасий нақшлар билан безатилган. Сидирға 3. Россияда машхур бўлган (рус манбаларида «зендень» деб юритилган). 10а. араб манбаларига кўра, Бухоро яқинидаги Зандона қишлоғида тайёрланган (номи шундан). Зандоначидан кийимлар, безак буюмлар (чойшаб, ёпқич ва б.) тайёрланган. Наршахий ўз асари («Бухоро тарихи»)да Шаркда парча билан тенг қимматга эга бўлган ип газламалар қаторида тилга олган. 3. Эрон, Византия, Сурия, Россия ва б. мамлакатларга кўплаб чиқарилган. 3. намуналари Бельгия (Юн, Льеж ш. соборлари), Франция (Нанси ш.), Россия (Москвадаги Қурол аслаҳалар палатаси, Эрмитаж) ва б. да сақланади.