ЗАНДОНА, Зандана — қад. қишлоқлардан бири. Бухоро вилояти Пешку туманида жойлашган. Наршахийнинт ёзишича, бу қишлокда катта қалъа, жоме масжиди ва бозорлар бўлган. Зандонада илк ўрта асрларда тўқилган бўз зандоначи, яъни 3. қишлоғидан чиқадиган газлама деб аталган. Бухоронинг кўплаб қишлоқларида (мас, Вардонзе, Искажкат, Ромитан, Афшона ва б.) тўқиб чиқарилган бундай газламалар ҳам шундай номланиб, ўрта асрларда Ҳиндистон, Яқин ва Ўрта Шарқ ва Европа давлатларига олиб чиқилган. «Занданийчи» газламасининг шуҳрати сўнгги ўрта асрларда ҳам баланд эди. Ҳукмдорлар ва улуғ кишилар бу матодан кийим тиктирганлар ва уни кийишни ўзлари учун шараф ҳисоблаганлар. Амир Темур Туронда ҳокимиятни эгаллашдан аввал опаси ва б. яқинларини 3. ва Вардонзеда қолдирган. 1920й. ларда 3. қишлоғи истиқлолчилик ҳаракатиниж Бухородаги марказларидан бири эди. Бугунги кунда қишлоқ қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарган.
Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.