ЗАМЗАМА

ЗАМЗАМА (суғдийча — секин овоз б-н ашула айтиш, хиргойи қилиш) — 1) зардуштийларнинг маросим дуоларини оҳиста ва майин оҳангда ўқилиши; 2) ўрта аср мусулмон Шарқи тасаввуф анъаналарида шеър ва ғазалларни оҳанг б-н ижро этиш шаклларидан бири. Боқиё Ноинийнинг (17а.) «Замзамаи ваҳдат» («Ёлғизлик айтимлари») мусиқа рисоласи мавжуд. Ад,: Низамов А., Суфизм в контексте музыкальной культуры Центральной Азии, Душанбе, 2000.