ЗАМЗАМ

ЗАМЗАМ, Оби замзам — Макка ш. даги Алмасжид ал-Ҳаром саҳнидаги муқаддас булоқ. Каъба ёнида бўлиб, ҳоз. вақтда пастда — алоҳида ва махсус жойга ўтказилган сув жўмраклари орқали ичилади. Булоқсуви кенглиги бир қаричдан ортиқроқ пўлат қувур орқали чиқади, ойнабанд хонада хизматчилар уни масжиднинг биринчи, иккинчи ва учинчи қавати (томи)га тарқалишини назорат қилиб турадилар. Сув тарқатгич ускуналар кечакундуз бетўхтов ишлайди. 3. тарихи узоқ. Ривоятларга кўра, булоқнинг пайдо бўлиши Иброҳим (ас)нинг ўғли Исмоилнинг таваллуди билан боғланади: чўлда қолдириб кетилган биби Ҳожар чақалоғи (Исмоил) дунёга келгач, ювиниш ва чанқовини босиш мақсадида сув ахтариб шу яқиндаги Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти марта елибюгуради. Сув тополмай обдон толиққан она чақалоғи ёнига қайтса, унинг оёкутари остидан сув чиқаётганлигини кўради. Нима қиларини билмай шошиб қолган биби Ҳожар «зам, зам!» (яъни «тўхта, тўхта!»), дейди. Бошқа бир ривоятда онанинг мушкул аҳволидан бохабар бўлган Жаброил (ас) ердан сув чиқариб берган, дейилади. Лекин орадан кўп асрлар ўтиб булоқ кўзи ёпилиб қолади. Вақти келиб Муҳаммад (сав)нинг буваси Абдулмуталлиб булоқ кўзини қайта очади. 3. Қуръони каримда тилга олинган. 3. сувига юзқўлларни ювиш, ундан ичиш ҳаж ва умра амалларини бажаришнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Зиёратчилар қайтишда ундан олиб кетиб кўпчиликка тарқатадилар. Ҳозир Маккада сувни турли ҳажмдаги идишларга қуядиган мослама ишга туширилган. 3. суви ўзига хос хусусиятга эга. Таркиби киши организми учун фойдали маъданларга бойлиги, ошқозоничак, қон томири ва б. баъзи касалликларга даво эканлиги аниқланган. Қудратҳожи Ахмеров.