ЗАМОНШОҲ

ЗАМОНШОҲ (7-1810) — Афғонистон шоҳи (1793—1800). Аҳмадшоҳ Дурронийнмнт набираси, Темуршоҳнинг ўғли. 1796 й. да Ҳиндистоннинг ички ишларига аралашиб бобурийлардан Шоҳ Оламни маратҳалар қўлидан халос этиш учун Деҳлига қараб юрган. Бу ҳаракат Ҳиндистондаги инглизларни саросимага солиб қўйган. 3. Деҳлига етиб бормай, ўз пойтахти Кобулга қайтиб келганда халқ ғалаён кўтарган. 3. баракзои қабиласи бошлиғи Сарафрозхон ёрдамида тахтга чиққан эди, лекин 1799 й. у Сарафрозхонни қатл қилишга ҳукм қилган, бу билан тахтга даъвогар укаси Маҳмуд томонига ўтган барча баракзоиларни ўзига қарши қўйган. Сарафрозхоннинг ўғли, баракзоилар раҳбари Фатҳхон, Замоншоҳни қўлга тушириб, кўзини ўйиб олишни буюрган (1800); тахтга Маҳмудшоҳ ўтирган