ЗАМОНБОБО МАДАНИЯТИ

ЗАМОНБОБО МАДАНИЯТИ — Ўзбекистонда жез даври уруғ жамоаси маданияти (мил. ав. 2минг йилликнинг биринчи ярми). Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказидан 15 км шим. ғарбда жойлашган Замонбобо (номи шундан) кўли соҳилидаги макон (майд. 170 м2) ва қабристон (44 қабр) ўрганилган. Қабристонда Я. Ғуломов (1950—51, 1953—54), А. Аскаров (1961, 1964) археологик қазиш ишлари олиб борган. Қабилалар ярим ертўла, енгил чайлаларда яшаган. Ертўла ўтов шаклида, устунлари чуқурчаларга ўрнатилган, усти қамиш билан ёпилган ва сомонли лой б-н сувалган. Ўчоқ ва дон сақланадиган ўралар девор яқинида бўлган. Қабрларда мурдалар якка, жуфт, айрим ҳолда учтадан (эркак, аёл, бола) ёнбошлатиб кўмилган. Қазилмаларда сопол синиклари, чақмоқтошдан ишланган қуроллар — япроқсимон пайконлар, пичоқсимон тош парчалар, сурма тошлар, жез ойна, пичоқ, куракчалар, лазурит, ақиқ, феруза, сердолик, жилвир тошдан ишланган мунчоклар, олтин маржон топилган. Сопол идиш (таги текис ва думалоқ хум, хумча, тўғри бурчакли сувдон, товоқча) лар нақшсиз бўлиб, асосан, қўлда, айримлари чархда ясалган. Уларнинг деярли барчаси юпқа, жарангдор, баъзилари қизил ангоб билан бўялган. Чақмоқтошдан ишланган қадама ўроқлар, ёрғучоқ бўлаклари, ҳовонча дасталар ва кўмирга айланган буғдой, арпа донлари, сигир, қўй, эчки суякларининг топилиши, 3. м. даврида қабилалар ибтидоий деҳқончилик ва ўтроқ чорвачилик билан шуғулланганлигидан далолат беради. Ҳосилдорлик маъбудасининг кичик сопол ҳайкалчасига мўлкўлчилик рамзи сифатида эътиқод қилинган бўлса керак. Бадахшон тошидан ишланган мунчоқ, Жан. Туркманистондаги қабилаларнинг сопол идиш ва б. буюмлари 3. м. қабилаларининг қўшни қабилалар билан иқтисодий ҳамда Одамлар яшаган турар жой. Замонбобо маданияти: 1 — пайкон; 2 — қадама ўроқ; 3—4 — суяк бигизлар; 5 — тош ўзак; 6—7 — пичоқсимон ттластинкалар; 8 — тўғноғич боши; 9 — урчуқбош; 10 — куракча; 11 — 18 — тош мунчоқпар; 19 — маъ19 буда танаси; 20 — сопол синиқлари. Маданий алоқада бўлганлигини кўрсатади. Бу рнда неолит даврида Калтаминор маданиятига мансуб қабилалар яшаганлиги ҳам аниқланди. Кейинчалик 3. м. ўрнида Андроново маданияти тарқалган.

Ад. Гулямов Я. Г., Исламов У., Асқаров А. А., Первобытная культура и возникновение орашаемого земледелия в низовьях Зарафшана, Т., 1966.