ЗАМОНАВИЙ БЕШКУРАШ

ЗАМОНАВИЙ БЕШКУРАШ — спорт кўпкураши. От устида тўсиқлардан ўтиш, қиличбозлик (биринчи санчгунча олишув), пистолетдан ўқ узиш (4 карра 20 тадан отиш), сувда сузиш (300 м га эркин услубда) ва енгил атлетика кросси (4 км масофага)ни ўз ичига олади. Юқоридагича тартибдаги мусобақалар 5 кун мобайнида — бир кунда биттадан тур бўйича ўтказилади. Спортамалий машқлари бўйича комплекс мусобақалар қад. замонлардан маълум (мае. Юнонистон олимпия ўйинларидаги пентатлон — «пент» — беш, «атлон» — кураш). 3. б. 19а. 2ярмида Швецияда пайдо бўлган. 1948 й. дан шу номда. Халқаро 3. б. ва биатлон уюшмаси (UIPMB, 1948 й. тузилган)га 70 дан зиёд мамлакат аъзо. Ўзбекистон 1991 й. да қабул қилинган. 1912 й. дан олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1949 й. дан жаҳон биринчилиги ўтказиб турилади.