ЗАМИНКОРИ

ЗАМИНКОРИ, заминли ўйма — ўймакорлик тури; ёғоч, ганч, тош ўймакорлигида кенг қўлланилади. Заминкорида исканақалам нақш чизиладиган текисликка тикка (кўндаланг) қўйилиб, замингача тўфи бурчак ҳосил қилиб туширилади. 3. махсус замин қаламлар билан ўйилади. 3. усулида бажарилган нақш мужассамотида нур ва соянинг нозик ўйини сақланади. Тўғри бурчакли бўртманинг юзаси бепардоз ёки пардозсиз ўйма дейилади (яна қ. Пардоз).