ЗАМИНДОР

ЗАМИНДОР (форс. — ер эгаси) —1) Ғарб (Европа) адабиётидаги «феодал» истилоҳини (қ. Феодал) Мовароуннахр халклари орасидаги номланиши бўлиб, Ўрта Осиё хонликларида йирик ер эгасини англатган;

2) урта асрларда Ҳиндистонда йирик ер эгаси. Деҳли султонлигипя ва Бобурийлар салтанатида вассал ҳокимлар (рожа, султон ва маҳаллий элат бошликлари) 17—18а. ларда Бенгалия, Биҳар, Марказий Ҳиндистонда ижарадор, Шим-Ғарбий Ҳиндистонда жамоанинг туда ҳуқукли аъзоси (деҳқон) ҳам 3. дейилган. Инглизлар мустамлакаси вақтида заминдори тизими бўйича ер солиғи тулайдиган хусусий ер эгалари ҳам 3. деб аталган. 3. ерлари жогир ерларидан фаркли улароқ меросга крлдирилган. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, заминдорлик тизими тугатилди.