ЗАМЕНГОФ

ЗАМЕНГОФ (Zamenhof) Людвик (Лазарь Маркович) [1859.15(27). 12, Белосток — 1917.14(27).4, Варшава] — эсперанто тили асосчиси, врач. 1887—97 й. ларда Украина (Херсон, Львов, Одесса ва б.)да яшаган. Др Эсперанто тахаллуси билан халқаро ёрдамчи сунъий тил лойиҳасини нашр эттирган. Шу тилда ўзининг бир қанча илмий ишларини яратган («Байналминал тил» ва б.). 3. «Халқаро тил» (1887), «Халқаро тилнинг моҳияти ва келажаги» (1900) каби илмий асарлар муаллифи.