ЗАМЧА

ЗАМЧА — қовуннинг эртапишар нави. Халқ селекциясида яратилган. Замчанинг сариқ З. ва ола 3. турлари бор. Сариқ 3. (М. chandalak) эртапишар нав. Замча қовун нави. 1—2 — сопол идишлар; 3 — куракча; 4 — аёл маъбуда танаси. Шакли сал ясси, хдр хил катталикда. Энг каттасининг диаметри 15—18 см. Оғирлиги 0,8—2 кг. Сирти сал тилимтилим, дум ва уч томони тўр билан қопланган. Тилимларни ажратадиган йўллари мавжуд. Пўсти юмшоқ, эти қалин (4—4,5 см), хушбўй, тиғиз, ўртача ширин, ранги оқ ёки оч яшил. Таркибида 6—7,5% қанд, 4—6% сахароза, 8,5—10% қуруқ модда бор. Уруғи йирик, узунчоқ, оқ. Уруғидан униб чиққандан кейин ҳосили 65—70 кунда пишади. Асосан, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда экилади. Узоқжойларга юборишга чидамайди.