ЗАМБОАНГА

ЗАМБОАНГА — Филиппиндаги шаҳар. Минданао о. нинг жан. ғарбидаги порт. Аҳолиси 600 минг киши (2000). Халқаро аҳамиятга эга аэропорт бор. Ёғочсозлик, озиқовқат, тикувчилик саноати корхоналари мавжуд. Қ. х. (кокос ёнғоғи, абака толаси, копра) ва ўрмон маҳсулотлари четга чиқарилади. Шаҳарга 1635 й. да асос солинган.