ЗАМБИЯ

ЗАМБИЯ (Zambia) Замбия Республикаси (Republic of Zambia) — Марказий Африкадаги давлат. Майд. 752,6 минг км2. Ахолией 10,3 млн. киши (2001). Пойтахти — Лусака ш. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (провинция)га бўлинади. Давлат тузуми. 3. — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституция 1996 й. да қабул қилинган. Давлат бошлиги — президент. У умумий ва тўғри овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади. Президент Вазирлар Маҳкамаси раиси ҳамдир. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент ва бир палатали парламент — Миллий ассамблея, ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади. Табиати. 3. Шарқий Африка ясситоғлигида, Жан. ярим шарнинг субэкваториал минтақасида жойлашган. Ҳудудида тоғ ва тепаликлар учрайди, аксар қисмининг бал. — 1000—1350 м. Энг баланд жойи — Мучинга тогидаги Мумпу чўққиси (1893 м). Кенг ясси ботикдарининг купи Шарқий Африка синиклари зонасига киради. Замбияда мис, рух, қўрғошин, ванадий, темир, уран рудалари, марганец, графит, олтин, қалай, тошкўмир конлари бор. Иклими субэкваториал. Замбияда йил давомида аниқ уч мавсум кузатилади: иссиқ ва қуруқ (авг. —окт.), илиқ ва сернам (нояб. — апр.), қуруқ ва салқин (май— июль). Энг иссиқ ой (окт.)нинг ўртача траси 23—27°, энг салқин ой (июль)ники 15—20°. Йиллик ўртача ёғин жан. да 700 мм дан шим. да 1400 мм гача. Йирик дарёлари: Замбези ва унинг ирмоклари — Кафуэ ва Луангва. Дарёлари серостона бўлганидан кемалар дарёларнинг баъзи жойларидагина қатнайди. Замбези дарёсида Виктория шаршараси бор. Энг йирик кўли — Бангвеулу; Танганьика кўлининг жан., Мверу кўлининг шарқий қисми ҳам 3. ҳудудида. Ёғин кўпроқ ёғадиган жойлардаги қизил латерит тупрокли ерлар мавсумий сернам тропик ўрмон ва баланд ўсадиган ўтли саванналардан иборат. Қуруқ иклимли жойларида жигарранг қизил ва қизилқўнғир тупроклар тарқалган. Мамлакат ҳудудининг 1/2 қисмини сийрак дарахтли қуруқ тропик ўрмонлар эгаллаган. Саванналарда фил, буйвол, каркидон (2 тури), зебра, кийик, арслон, қоплон, чиябўри ва б. бор. Қуш ва судралувчилар (жумладан нил тимсоҳи, кобра ва б.) кўп. Дарё ва кўллари балиққа бой. Цеце пашшаси чорвачиликка катта зиён етказади. 20 га яқин миллий боғи (Кафуэ, СиомаНгвези, Шим. ва Жан. Луангва ва б.) бор.

Аҳолисининг 99% банту оиласининг турли гуруҳига мансуб африкаликлар; асосийлари бемба, тонга, лози, лунда, малави ва б. Европаликларнинг аксарияти инглиз ва африканерлар. Осиёликлар ҳам бор. Расмий тил — инглиз тили. Аҳолисининг 80%и христианлар бўлиб, уларнинг кўплари маҳаллий анъанавий динларга ҳам эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 42%. Йирик шаҳарлари: Лусака, КитвеНкана, Ндола, Муфулира.

Тарихи. 3. ҳудудида узоқ ўтмишда одамлар яшагани маълум. Аникланган ёдгорликлар палеолит даврига мансуб. Кабве ш. атрофида ибтидоий инсон суяклари топилган. Гуишо булоғи яқинида ва Начикуфу ғорида истиқомат қилган кишилар ов ва ёввойи меваларни териш, балиқчилик билан шуғулланганликлари аникланган. 17—18а. ларда Замбияда банту тилида сўзлашувчи қабилалар ҳукмронлик қилган. Бу даврда деҳқончилик, чорвачилик ва темирчилик ривожланган. 18-а. охирида Замбияга португаллар, кейинчалик инглизлар кириб келган пайтда кичиккичик давлатлар ва қабила уюшмалари бўлган. Уларнинг моддий маданияти юқори даражада ривожланган эди. 19а. нинг 90й. ларида Замбияни Британиянинг С. Роде бошчилигидаги Жан. Африка компанияси босиб олиб, дастлаб икки ҳудудга бўлиб бошқарди. 1911 й. бу икки ҳудуд Шим. Родезия номи билан бирлаштирилди. 1924 й. Шим. Родезия Британия протекторати деб эълон қилинди. Йирик мис ва полиметалл руда конлари топилиши билан кончилик саноати ривожланди, шаҳарлар ва т. й. лар қурила бошлади. Анъанавий деҳқончилик таназзулга учраб, деҳқонлар хонавайрон бўлди. 20—30й. ларда мустамлака тузумига қарши уюшган ҳолда кураш бошланди. 1935 ва 1940 й. лари мис конларида йирик ғалаёнлар бўлиб ўтди. Норозиликлар қурол ёрдамида бостирилди. 2жаҳон урушидан сўнг Шим. Родезияда мустамлакачиларга қарши кураш кучайди. Бунга Африка миллий конгресси, Африка кон ишчилари касаба уюшмаси раҳбарлик қилди. 1953 й. Родезия Федерацияси ва Ньясаленд тузилиб, унга Шим. Родезия ҳам қўшиб олинди. 1958 й. 3. миллий конгресси Африка миллий конгрессидан алоҳида партия бўлиб ажралиб чиқди. Кейинчалик унинг асосида К. Каунда раҳбарлигида Миллий мустақиллик бирлашган партияси тузилди (1959). 60й. лар бошида мамлакатда федерациядан чиқиш ва мустақил давлат тузиш учун кураш кучайди. Натижада Шим. Родезия 1964 й. янв. да ўзини ўзи идора қилиш ҳуқуқини олди. 24 окт. да эса мустақил 3. Республикаси деб эълон қилинди ва президентликка К. Каунда сайланди. 1968—69 й. ларда 3. ҳукумати мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш мақсадида энг йирик чет эл савдо, саноат ва мис конлари компаниялари устидан назорат ўрнатди. 1973 й. даги конституцияга кўра, «Замбия инсонпарварлиги» сиёсий дастури қабул этилди. У хусусий мулкчиликни саклаб қолган ҳолда оддий инсон эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадини қўйди. 1991 й. кўп партияли асосдаги сайловда Ф. Чилуба президента этиб сайланди. 1964 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатлари 1994 й. 1 фев. да ўрнатилган. Миллий байрами — 24 окт. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1964). Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Кўп партияли демократия учун ҳаракат, 1990 й. да тузилган; Миллий мустақиллик бирлашган партияси, 1959 й. да тузилган; 3. демократик конгресси, 1995 й. тузилган; Миллий партия, 1993 й. тузилган; 3. кун тартиби, 1996 й. асос солинган; Демократия ва тараққиёт учун анжуман, 2001 й. да Кўп партияли демократия учун ҳаракат партияси парчаланиши натижасида тузилган. 3. касаба уюшмалари конгресси 1965 й. да тузилган, Умум Африка касаба уюшмалари федерацияси аъзоси.

Хўжалиги. 3. мустамлакага айланган даврдан унинг иқтисодиёти дунё бозорига, асосан, Буюк Британияга факат мис ва полиметаллар етказиб беришга ихтисослашиб, хўжалигининг бошқа тармоқлари кон саноатига хизмат килиб келди. Ялпи ички маҳсулотда тоғкон саноати 9%, и. ч. саноати 31,8%, қ. х. 18% ни ташкил этади. Саноати. Тоғкон саноати ва рангли металлургия ривожланган. 3. мис рудаси захираси бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Мис 6 йирик кондан казиб олинади. Мис билан бирга кобальт, кумуш ва олтин ҳам чиқади. Полиметалл рудалари ва кадмий, гипс, тальк ва қурилиш материаллари конлари ҳам бор. И. ч. саноати рангли металлургия корхоналаридан ташқари озиқовқат, нефтни қайта ишлаш, машинасозлик, металлсозлик, цемент саноати тармоқларидан иборат. Тегирмонлар ва новвойхоналар, кушхоналар, қанд здлари, сут маҳсулотлари, сариёғ, мол ёғи ва ўсимлик мойи и. ч. корхоналари, тамаки корхоналари ишлайди. Кафуэда тўқимачилик, Лусакада пахта тозалаш фкалари бор. Киме ва нефтни қайта ишлаш саноати ўғитлар, бўёқлар, локлар, автошиналар, пластмасса ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Қоғоз саноати ривожланмоқда. Чиланга ва Ндоладаги цемент здлари бинокорлик ашёлари саноатида етакчилик қилади. КапириМпошида ойна ва шиша идишлар ишлаб чикарувчи здлар, Луаншьеда электр симлари, кабель, шпатлар, мис ва алюминий буюмлари, Лусакада қора металлардан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи здлар мавжуд. Машинасозлик корхоналари орасида энг йириги — Ливингстондаги автомобиль йиғув здидир. Радиоаппаратлар, қ. х. анжомлари ишлаб чиқарувчи здлар ҳам бор. Бир йилда ўртача 7,8 млрд. кВтсоат электр энергияси ишлаб чикарилади.

Қишлоқ хўжал и гида мамлакат иқтисодий фаол аҳолисининг 76% банд. Ғаллачилик — деҳқончиликнинг асоси. Асосий қ. х. экини маккажўхори бўлиб, у Лунда, Мазабука, Тонга платоси, Баротса текислиги, Луангва дарёси водийси ерларида, тариқ ва жўхори Луапула, Шим. ва Шим. ғарб вилоятларида, Луангва, Замбези дарёлари водийларида етиштирилади. Оз миқдорда буғдой экилади, у ички эҳтиёжнинг атиги 10% ини қондиради. Шоли, пахта, ер ёнғоқ, соя, кунгабоқар, шакарқамиш, тамаки, чой, кофе, мева ҳам етиштирилади. Мамлакат озиқовқатга бўлган эҳтиёжларини ўзи қоплай олмайди. Чорвачиликдаги моллар асосан яйловда боқилади. Яйловларда озиқ камлиги ва цеце пашшасининг кўплиги чорвачиликни ривожлантиришга йўл қўймайди. Мамлакатда гўшт, сут ва сут маҳсулотлари етишмайди. 3. ҳудудининг 17% га яқини ўрмон билан қопланган. Ўрмонлардаги қарағай, эвкалипт дарахтларидан асосан кончиликда шпал ва мустаҳкамлагич сифатида фойдаланилади, родезия тики (қаттиқ ёғоч) ички бозорни таъминлайди ва четга сотилади. Ўрмонлардаги дарахтларни кесиш ва қайта ишлаш билан давлат компаниялари шуғулланади. Балиқчилик — африкалик аҳолининг анъанавий машғулоти. Балиқ, асосан, Бангвеулу, Мверу, Чиши, Танганьика кўлларида, Кафуэ, Замбези, Луа пула дарёларида, Луканга ботқоклигида овланади. Транспорти. Замбияда 2 т. й. линияси бўлиб, улар давлат томонидан бошқарилади. Т. й. нинг уз. — 2,2 минг км. Автомобиль йўллари уз. — 37,4 минг км, шундан 14 минг км қаттиқ қопламали. Ички сув йўлларининг уз. — 2250 км. Ички порти Танганьика кўлидаги Мпулунгу портидир. 3. ҳудуди орқали Дор уссалом—Ндола нефть қувури ўтказилган. Халқаро аэропортлари: Лусака, Ндола, Ливингстонда.

3. четга мис, рух, кобальт, қўрғошин чиқаради. Четдан машина ва асбобускуналар, ёқилғи, кимё маҳсулотлари, озиқовқат олади. Асосий мижозлари: АҚШ, Франция, Япония, Италия, Буюк Британия. Пул бирлиги — квача. Соғлиқни сақлаш. Давлатга қарашли даволаш муассасалари бепул. Бундан ташқари Лусака ва Коппербелтда хусусий тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Врачлар 3. ун-ти ҳузуридаги тиббиёт мактабида тайёрланади. Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари. 3. мустақилликка эришгач, бошланғич мактабларда африкалик болалар европаликлар билан бирга ўқитила бошлади. Болалар 7 ёшдан бошлаб 7 й. лик бошланғич мактабда ўқийди. Бошланғич мактабнинг 1 — 4синфларида дарслар она тилида, сўнг инглиз тилида олиб борилади. Ўрта мактаб 5 й. лик. Бошлангич мактаблар учун ўқитувчилар кичик (тўлиқсиз) ўрта мактаб негизида пед. билим юртларида 2—3 й. давомида тайёрланади. Кичик ўрта мактаб ўқитувчилари эса тўлиқ ўрта мактаб негизида пед. коллежларида 2 й. давомида, тўлиқ ўрта мактаб ўқитувчилари унтда тайёрланади. Ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизидаги ҳунар мактабларида ва ҳунармандчилик ўқув юртларида амалга оширилади. Лусакада унт (8 фт), КитвеНканада унинг филиали бор. Замбияда яна бир қанча инт ва коллежлар, шу жумладан Миллий ижтимоий бошқарув инти, амалий ҳунармандчилик ва тижорат коллежи, техника коллежи, миллий ресурсларни ривожлантириш коллежи (ҳаммаси Лусакада), бошқа шаҳарларда ҳам турли коллежлар мавжуд.

Йирик кутубхоналари: Лусакада унти кутубхонаси, кутубхоналар махдамаси, миллий архиви, шаҳар оммавий кутубхонаси. Ндола ва Китве Нканада оммавий кутубхоналар бор. Музейлари: Лусакада К. Каунда уй музейи, Миллий мустакиллик бирлашган партияси сиёсий музейи, Ливингстондаги музей, Ндола ва Мбаладаги музейлар.

Илмий муассасалари: Лусакада Миллий и. т. кенгаши, Геол. хизмати, Замбия ун-ти ҳузуридаги Африка тадқиқотлари инти, Пед. тадқиқот бюроси, Чиланида Баликчилик марказий тадқиқот инти, Мазабукада Марказий ветеринария стяси, КитвеНканада Ўрмонтехника тадқиқот бюроси, Тиббиёт тадқиқот бюроси ва б. Бир қанча илмий жамият ва уюшмалар бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Замбияда бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Йириклари: «Замбия гавернмент газетт» («Замбия ҳукумат газетаси», инглиз тилидаги кундалик газ., 1911 й. ташкил этилган), «Замбия дейли мейл» («Замбия кундалик хабарлари», инглиз тилидаги кундалик газ., 1960), «Тайме оф Замбия» («Замбия вақти», инглиз тилидаги кундалик газ., 1943), «Интанда» («Юлдуз», тонга тилидаги ойлик газ., 1958), «Санди тайме оф Замбия» («Замбиянинг якшанба вақти», инглиз тилидаги ҳафталик газ., 1965), «Юс» («Ёшлар», инглиз тилида қар чоракда чиқадиган жур., 1974). 3. Ахборот агентлиги 1969 й. тузилган. 3. радиоэшиттириш хизмати 1966 й. ташкил этилган бўлиб, ҳукумат томонидан назорат қилинади. Телекўрсатувлар Лусака ш. дан олиб борилади.

Адабиёти. 3. адабиёти халқ оғзаки ижодиёти анъаналари асосида ривожланмоқда. Ж. Чиваленинг бемба ва луба халқпари тилларидаги «Марказий бантуларнинг тарихий тузуклари» китоби (1962) ва Ж. Мусапунинг «Аламанго» достонлар тўплами (1962) адабий ҳаётда муҳим воқеа бўлди. Бироқ маҳаллий тиллардаги бадиий адабиёт унчалик оммалашмади. 70й. ларда 3. ёзувчиларининг инглиз тилидаги асарлари пайдо бўлди. Д. Мулайшонинг «Соқовлар тили» романи машҳур бўлди. Унда замонавий жамият ахлокий муаммолари мажозий тарзда тасвирланган. М. Лисванисо таҳрири остида «Замбия овозлари» номи билан қисқа ҳикоялар мажмуаси, Г. Пирининг Т«ақдир қисмати», «Қалтис қилиқ» романлари ва б. асарлар босилиб чикди. П. Муленга, М. Касесе, О. Симпсон, Анна Штиглер, Р. Бапти каби шоирлар, Ч. Вьяс, У. Саиди каби ёзувчилар машҳур бўлди. 1978 й. да 3. ёзувчиларининг миллий уюшмаси тузилиб, барча адиблар унга бирлашдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Замбиянинг шим. ва шарқий минтақаларида қоя тошларига чизилган турли раем ва тасвирлар топилди, уларнинг илк намуналари мил. ав. 4-минг йилликка Лусака шаҳридаги замонавий бино. Сублиги қайд этилган. Маъдан бўёқлар (аксари қизил, сариқ, оқ, қора рангда) билан туширилган тасвирларда жонивор (фил, кийик, туяқуш)лар, одамлар қиёфаси ва ов манзараси гавдалантирилган. Замбия даги турар жойлар, асосан, хашак ва қамишдан айлана тарҳли қилиб қурилган, деворлари лой сувоқли чайласимон уйлардан иборат бўлиб, уларнинг томи қамишдан кулоҳий шаклда ишланган, бўғоти остида айвонча ҳосил қилинади. Уй девори лой б-н сувалиб, рангбаранг қилиб бўялади. Замбиянинг 20-а. бошларида қад кўтарган шаҳарлари — Лусака, Ливингстон, Ндола эркин лойиҳада, кўчалари кенг, атрофига темир бетон ва хом ғиштлардан кам қаватли иморатлар қурилган. Кафуэ дарёси қирғоғида шу номда саноат маркази барпо этилган. Виктория шаршараси ёнида қурилган сайёхдар мажмуи миллий турар жой услубида безатилган. Замбиянинг касбий санъати яқинда пайдо бўлди. Рассомлардан Р. Силило алоҳида ажралиб туради. Унинг мўйқаламига мансуб халқ тарихи ва замонавий қишлоқ турмуши манзаралари Лусакадаги музейни безаб турибди. Рангтасвир ва ҳайкалтарошлик усталари Г. Таяли, Р. Сичалве, рассомлар Б. Кабамба, Ф. Чиньяма, Р. Каусу, Б. Калулулар ижоди таҳсинга сазовор. 3. санъат маркази ҳар йили тасвирий ва амалий санъат асарлари танловини ўтказиб туради. Мусиқаси. Африкалик бошка халклар каби 3. халкининг мусиқа санъатида хам кўшиқ, рақс ва соз чамбарчас боиганган. Тўптўп бўлиб тушиладиган нгома рақси, барабанлар жўрлигидаги ичила рақси раем бўлган. Аллалар, тўй маросим қўшиқлари, марсиялар кенг тарқалган. Диний маросим қўшиқ ва рақслари (зикр тушиш, инсжинсларни кувиш, жинлар базми каби) ҳамон учраб туради. Мамлакатга европаликлар келиши билан (18 — 19а. лар) христиан муножатлари оммалаша бошлади, африкача ва европача мусиқа услублари қоришган қўшиқчилик шаклланди, қўшни халқларнинг мусиқа ва қўшиқлари ҳам кириб кела бошлади. Мустақилликка эришилгандан кейин мамлакатда кўпгина мусиқа жамоалари вужудга келди. Лусака радиоси дастаси, акаука Макома квартети, «Салибчилар» квартети шулар жумласидан. Анъанавий мусиқа ижрочиларидан — созандалар М. Маталияна, А. Мулена, Э. Манда, хонандалар Д. Мазука, П. Маддиларни кўрсатиш мумкин. Рок мусиқаси, диско, регги каби замонавий оммабоп услубларда ижод қилувчи вокалчолғу ансамблларидан «Катта олтин олтилик», «Сеҳргар», «Маома»лар машҳур. 3. маданият маҳкамаси анъанавий санъатни сақлаш ва ривожлантириш, ижодий жамоалар ташкил этиш билан шуғулланади. Театри. 1964 й. га қадар Шим. Родезияда европалик ҳаваскорларнинг театр гуруҳларигина бўлган. 7 шаҳарда литлтиэтр деб аталган кичиккичик театр бинолари бўлган. Мустақиллик эълон қилингандан кейин Африка театр жамоалари вужудга келди, 3. санъат уюшмаси тузилиб, унга драматургреж. лар Г. Лумпа ва К. Нкхата раҳбарлик қилди. Эсхилнинг «Орестея» пьесаси маҳаллий фольклор услубидаги мусиқа ва рақслар б-н саҳналаштирилди. Жо де Графтнинг «Ўғил ва қизлар» спектакли қўйилди. Замбияда профессионал театр йўқ. Кўпгина театр жамиятлари, гурухлари ва клублар бор. Уларнинг купи 3. миллий театр санъати уюшмаси ва 3. театр санъати иттифоқига киради. Турлитуман труппа ва дасталар мамлакат ичкари туманларига бориб томошалар кўрсатади. Труппалар репертуаридан мумтоз асарлар, замонавий Европа ва Америка драматургларининг пьесалари асосий ўрин олган. Кўпинча фалсафий, баъзан диний мавзудаги асарлар саҳналаштирилади.