ЗАМБИЙ

ЗАМБИЙ, замбар, занбил — 1) юк (ғишт, тош, шағал, гўнг ва б.) ташиладиган хўжалик ва курил иш асбоби; тўқима 3. ва тахта 3. турлари бор. Тўқима 3. ясашда 2 м ча узунликдаги икки параллел ходачани 80—100 см ораликда ўрнатиб, унга тут, тол хипчини тўқиб чиқилади. Тахта 3. учун параллел рейкалар ўртасига тахта қоқилади. Замбийда юкни икки киши ташийди. Замбийнинг замбилғалтак тури ҳам бор. Унинг торроқ бўлган олд томонига ғалтак (ғилдирак) ўрнатилади. Замбилғалтак Замбийга нисбатан қулай ва енгил, унда юкни бир киши ташийди;

2) бемор (ярадор) ларни даволаш муассасасига элтишда ишлатиладиган мослама. Бундай 3., одатда, санитария З. и деб аталади. Уни икки киши кўтаради;

3) зилдай оғир, зил каби мажозий маъноларда ҳам ишлатилади.