ЗАМБЕЗИ

ЗАМБЕЗИ — Африканинг жан. даги (Жазоир, Замбия, Намибия, Зимбабве, Мозамбик ҳудуди) дарё. Уз. 2660 км, ҳавзасининг майд. 1330 км2. Замбия ҳудудидаги Лунда платосидан, 1100 м баландликдан бошланади. Асосий ирмоқлари — Кафуэ, Луангва, Шире. Баъзи йилларда 3. ҳавзасига Окаванго (Кубанго) дарёси ҳам қўшилиб кетади. Африканинг энг йирик кўлларидан бири Ньяса ҳам 3. ҳавзасига мансуб. Юқори оқимида 1200 км масофада текисликдан оқади. Ўрта оқимида қаттиқ жинслар устидан ўтган жойларда остона ва шаршаралар (Виктория шаршараси ва б.) ҳосил қилган. Қуйи оқимида водийси ва ўзани жуда кенг. Мозамбик . қўлтиғига 120 км қолганда дельтаси бошланади. Асосан, ёмғирдан сув олади. Ёғингарчилик даври (дек, — апр.) да тўлиб оқади. Йилига 100 млн. т оқизиқ келтиради. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 16 минг м3/с. З. нинг гидроэнергия ресурелари ниҳоятда катта. Ўрта оқимида Кариба сув омбори (майд. 5200 км2) ва ГЭС (705 минг кВт) қурилган. Кемалар, асосан, Замбезининг Замбия ҳудудида қатнайди. Дельтасида Шинде порти бор. 3. ва унинг ирмоқларидан балиқ овланади. 3. ҳавзасини биринчи марта инглиз сайёҳи Д. Ливингстон 1851—56 ва 1858—62 й. ларда тадқиқ қилган.