ЗАМАХШАР

ЗАМАХШАР, Змухшир, 3умукшир — Хоразмдаги қад. шаҳар, баъзи маълумотларга кўра қишлоқ; Маҳмуд ибн Умар Замахшарий ватани. Ҳоз. Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти Тахта туманидаги қишлоқ ўрнида бўлган. 3. араб географи Муқаддасий асарида шундай таърифланган: «… унча катта бўлмаган қишлоқ, унда девор, хандақ, қамоқхона, темир билан қопланган дарвозалар, ҳар кеча кўтариб қўйиладиган кўприклар бор. Уни катта йўл кесиб ўтади; жоме масжиди чиройли. У бозорнинг четига жойлашган». В. В. Бартольд фикрича, 3. Хивадан 80, Кўҳна Урганчдан 125 чақирим келадиган Зумукшир харобалари ўрнида бўлган. Туркманлар уни Измихшир деб аташган. 3. харобаларини М. В. Воеводский (1934), Я. Ғуломов (1936), СП. Толстов (1938) бошчилигидаги экспедициялар текширган.