ЗАЛИЛИЙ

ЗАЛИЛИЙ (тахаллуси; асл исмшарифи Муҳаммад Содиқ) (тахм. 1674, Ёркент — ?) — уйғур шоири. Уйғур адабиётида реализм асосчиларидан. Ёркентдаги мадрасада таҳсил олган. Араб ва форс тилларини ўрганган. Бизгача битга тўплами етиб келган. Унга «Сафарнома» (1720), «Тазкираи чистой» (1736), «Тазкираи Муҳаммад Шариф Бузуругвор» (1744) каби достонлар ҳамда 2 қасида, 133 ғазал, 19 мухаммас, 26 рубоий, 5 мустаҳзод ва форс тилида ёзилган 46 ғазали жамланган. Асарларида ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳи етакчилик қилади.