ЗАКОТ

ЗАКОТ (араб. — тозаланиш, садақа бериш) — молмулк ва даромаддан бериладиган садақа, хайрэҳсон. Исломнинг 5 асосий талабларидан бири. Шариатта мувофиқ, муайян бойликка эга бўлган катта ёшдаги мусулмон 3. беради. 3. берувчи кишининг маблағи ўзи ва қарамоғидагиларнинг зарурий эхтиёжларидан ортиқча бўлиши лозим. Бу маблағга кишининг жамғармаси, дўконда сотиладиган нарсалари, сотаман деб олиб қўйган нарсалари, бировга берган қарзи киради. Қуръони каримнинг айрим сураларида 3. намоз билан ёнмаён зикр этилган. У йилда бир марта берилиши шарт бўлган хайрэҳсон (садақа) қаторига киради ва айни вақтда ибодат ҳисобланади. 3. миқдори маблағларнинг 1/40 улуши (2,5%)га тенг. Закотни закот беролмайдиган мусулмонлар олишга хакли. 3. аввал қариндошлар орасидаги мухтожларга, бундай қариндошлар бўлмаса, камбагал, қарздор, мусофирларга берилади. Деҳқонлар ва чорвадорлардан олинадиган 3. миқдори бир оз бошқачароқ белгиланган. Закотнинг асл ҳикмати фақир ва муҳтожларнинг ҳожатини чиқармоқдир.

Ад.: Имом алБухорий, Ҳадис, 1ж. Т., 1991; Марғиноний Бурҳониддин, Ҳидоя, 1ж., Т., 2000.