ЗАКАТАЛИ

ЗАКАТАЛИ — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1840 й. дан). Закатали тумани маркази. Катта Кавказ этакларида жойлашган. Т. й. станцияси. Евлах — Шеки — Тбилиси шоссе йўли ёнида, Евлах т. й. тугунидан 152 км шим. ғарбда. Аҳолиси 20 минг кишидан зиёд (1990й. лар ўрталари). Озиқ-овқат (мевасабзавот консерва, тамаки, чой қадоқлаш ва б.) саноати корхоналари, мебель фкаси, тарих ўлкашунослик музейи бор. Туризм ривожланган. Закаталига 1830 й. Янги 3. сифатида асос солинган.