ЗАҲКАШЛАР

ЗАҲКАШЛАР (Oniscoidea) — ҳар хил оёқли қисқичбақасимонлар кенжа туркуми Уз. 1—50 мм. 1000 га яқин тури маълум. Кўпчилик турлари қуруқликда яшашга мослашган. Нам жойларда ҳаёт кечиради (номи шундан олинган). Кечаси фаол, кундузи пана жойларга яшириниб олади. Чўлда ҳаёт кечирадиган 3. Hemilepistus cristatus инининг чуқурлиги 1 м га етади. Айрим 3. жабра япрокларини қоплаб турадиган юпқа сув қатламларида эриган кислород билан нафас олади, бошқаларида атмосфера ҳавосидан нафас оладиган махсус мослама бўлади. Энг тубан тузилган Заҳкашларнинг ҳаёти сув муҳити билан боғлиқ: Ligia уруғи турлари денгиз соҳилида яшайди ва узоқ муддат давомида сув остида қолиши мумкин. Ligidium уруғи вакиллари сойларда яшайди. Кўпчилик 3. ўсимлик қолдиқлари билан озиқланиб, тупроқ ҳосил бўлишида иштирок этади. Айрим 3. (Hemilepistus zachvatkini) суғориладиган майдонлар ва иссиқ хоналардаги экинларга зиён етказади.